WBA рейитингида ўзбек боксчиларининг ўрни
Спорт
−
02 Май 2019
6991Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) профессионал боксда ўз фаолиятини олиб бораётган боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, 27 апрель куни америкалик Эммануэль Тэйлорни мағлубиятга учратиб, WBA Intercontinental камари соҳибига айланган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов биринчи яримўрта вазн тоифаси (-63,50) рейтингида 14-ўринга кўтарилиб олди. Ушбу вазндаги бошқа бир ўзбек боксчиси Шоҳжаҳон Эргашев эса ўтган ойдаги каби 4-поғонада қолган.
Апрель ойида проф рингда жанг ўтказмаган Исроил Мадримов (биринчи ўрта вазн тоифасида, -69 85 кг) бир поғонага пастлаб, 7-ўриндан жой олди.
Иккинчи ярименгил вазн тоифасидаги (-55,34) Муроджон Аҳмадалиев биринчи ўриндан иккинчи поғонага пастлаган. Унинг ўрнини ушбу вазндаги вақтинчалик чемпион Брендан Фигуэроа (АҚШ) эгаллади. Тез орада Муроджон Аҳмадалиев бирданига иккита чемпионлик камари учун жанг қилади. Бу борада 90 кун ичида аниқ маълумот бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси