WBA камари учун жанг қиладиган ўзбекистонлик боксчи face-to-face'да қатнашди (видео)

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун даъвогар бўлган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Отабек Холматов бўлажак рақиби америкалик Раймонд Фордга қарши жанг олди нигоҳлар жангида иштирок этди.

Холматов ва Форд АҚШнинг Нью-Йорк штати, Верона шаҳрида ўтказиладиган профбокс турнири доирасида тўқнаш келади. Ғолиб боксчи WBA камарига эга бўлади.

Face-to-face маросимида ўзбекистон вакили бўлажак жанг ҳақида ўз фикларини билдириб ўтди.

“Жангга тайёрман. Бу камар учун ёшлигимдан меҳнат қилиб келдим. Машғулотларим натижасини рингда кўрсатаман”, дейди Холматов.

Холматов-Форд тўқнашуви 3 март тонгида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 25 ёшли Отабек Холматов профбоксдаги барча – 11 та жангида ғалаба қозонган. У 11 та жангининг 10 тасида рақибларини нокаутга учратган. 24 ёшли Раймонд Форд эса 14 та жангда иштирок этиб, барчасида рақибларидан устун келган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Отабек Холматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг