WBA Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жангига буйруқ берди

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) минимум вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони, таиландлик Тамману Ниёмтронгнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берди. Ҳимоя жангида Ниёмтронгга ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов рақиблик қилади.

Ташкилот томонлар келишувга эришиши ва музокаралар ўтказиши учун 30 кун вақт берди. 

Маълумот учун, 33 ёшли Ниёмтронг фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бу у учун 12-ҳимоя жанги бўлади. Ҳасанбой Дўсматов эса профбоксдаги фаолияти давомида 6 та жанг ўтказиб, барчасида зафар қучган. Ҳозирда Дўсматов WBA рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Ҳасанбой Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг