“ВТБ” банки президенти Мирзиёев қабулида бўлди
Жамият
−
30 Сентябрь 2021
3481Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент иқтисодий форуми доирасида мамлакатда бўлиб турган “ВТБ” банки президенти – бошқаруви раиси Андрей Костинни қабул қилди.
Учрашувда мамлакат корхоналарининг Россиядаги энг йирик банк институтларидан бири билан ўзаро манфаатли инвестициявий ва молиявий ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Форум доирасида Навоий кон-металлургия комбинатининг лойиҳалари учун 1 миллиард долларлик кредит линиясини ажратиш тўғрисида биринчи битим имзолангани мамнуният билан қайд этилди.
Бундан ташқари, индустриаллаштириш ва инфратузилмани модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш ва молиялаштиришни кенгайтиришдаги мавжуд имкониятлар кўрсатиб ўтилди.
Амалий ҳамкорликни илгари суриш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари бунга қадар Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни сўнгра, “Rothschild&Co” компанияси кузатув кенгаши раисининг ўринбосари барон Эрик де Ротшильд бошчилигидаги делегацияни қибул қилганди.
LiveБарчаси