Волин Telegram`ни блокировка қилиш билан боғлиқ вазиятни тушунтирди

Технология

image

"Россияда ҳозирда амалга оширилаётган Telegram`ни блокировка қилишга уринишлар ушбу мессенжердан фойдаланишни тақиқлаш дегани эмас, аммо бу бир-бирига зид  ҳам эмас", деди Россия Алоқа вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Aлексей Волин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Aввалроқ, ОAВда Россия Президентининг рақамли ва технологик ривожланиш бўйича махсус вакили Дмитрий Песков Telegram`нинг Россияда ишлатилиши тақиқланмагани ҳақида айтган эди. 

"Техник хизматни блокировка қилиш тўғрисидаги қарор ушбу хизматдан фойдаланишни тақиқлашни англатмайди", деди Волин.

Маълумот учун, 2018 йил апрель ойидан бери Роскомнадзор Telegram`ни ФХХга шифрлаш калитларини топширишни рад этгани сабабли Telegram`ни суд қарори билан тўсиб қўйди, аммо хизмат ҳали ҳам фойдаланувчиларга тақдим этилади. Ўтган йилнинг июнь ойида бўлим бошлиғи Aлександр Жаров тўлиқ блокировка қилиш учун янги воситалар устида иш олиб борилаётганини айтганди.

Шу йилнинг сентябрь ойида у Роскомнадзор бир йил ичида ноқонуний таркибга қарши кураш бўйича янги тизимнинг иш натижаларини тақдим этишни режалаштираётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Telegram`ни блокировка қилиш билан

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг