Волейбол: дастлабки Марказий Осиё чемпионати ўз якунига етди

Спорт

image

Бугун, 23 август куни Фарғона шаҳрида волейбол бўйича биринчи Марказий Осиё чемпионати ўз якунига етди. 

Аёллар ўртасидаги баҳсларда ғолиблик қозоғистонлик волейболчиларга насиб этди. Улар тўрт партия давом этган финал беллашувида Ўзбекистон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Ўзбекистонлик волейболчи қизлар эса кумуш медаль билан тақдирланди. 

3-ўрин учун кечган баҳсда Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро куч синашди. Ўйиндаги уч партиянинг барчасини ўз фойдасига хал қилган қирғизистонлик волейболчилар мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳам қозоғистонлик волейболчиларга тенг келадиган рақиб топилмади. Улар финалда Қирғизистон терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқишди.

Бронза медаль учун кечган баҳсда 1-партияни кичик фарқ билан ютқазган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кейинги уч партияда тожикистонлик волейболчиларни мағлуб этиб, 3-ўринга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида илк маротаба ўтказилаётган волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионатига старт берилганди.

Маълумот учун, мусобақа якунига кўра, дастлабки уч ўринни қўлга киритган жамоалар сентябрь ойида Ҳиндистон ва Эронда ўтказиладиган Осиё чемпионатининг худудий босқичида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тожикистон Ўзбекистон Қирғизистон Волейбол Марказий Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг