Владимирлар учрашуви бугун ўтказилади. Суҳбат мавзуси аниқ

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг учрашуви бугун, 9 декабрь куни куни "Норманд тўртлиги" диорасидаги музокаралардан кейин бўлиб  ўтади. Бу ҳақда Россия раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилмоқда. 

"Путин ва Зеленскийга учрашувга розилик билдирдилар. Буларнинг барчаси саммит ташкилотчилари – французлар таклиф қиладиган форматга мос келади, яъни, саммитнинг барча тадбирлари тугаганидан кейин учрашув ўтказилади", дейди Кремль вакили. У суҳбатнинг қанча давом этишини билмаслигини қўшимча қилган.  

Путин ва Зеленский муҳокама қилиши мумкин бўлган мавзулар ҳақидаги саволга Ушаков, Минск келишувларини амалга ошириш кун тартибида эканлигини айтган. 

Шуниси аҳамиятлики, жорий йилнинг май ойида Порошенкодан мамлакат раҳбарлигини қабул қилиб олган Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путин билан биринчи марта учрашмоқда. Улар бунгача 4 марта – июль, август, сентябрь ва ноябрь ойларида телефон орқали мулоқот қилганлар. 

Путин Зеленский билан икки томонлама муҳим масалаларни, шу жумладан икки мамлакат ўртасидаги газ музокараларининг муаммоли жиҳатларини муҳокама қилиши кутилмоқда. 

“Норманд тўртлиги” 2014 йил июнидан бери мавжуд. Квартетнинг сўнгги учрашуви 2016 йил октябрь ойида бўлиб ўтди. Саммитлар орасидаги танаффус Киев раҳбарларининг аввалги учрашувларида эришилган келишувларни бажармаганлиги сабабли кечиктирилди.

Эслатиб ўтамиз, Пётр Порошенко тахти вориси Зеленскийга Путин билан яккама-якка учрашмасликни маслаҳат берган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг