Вконтакте ва Telegram асосчиси Дубайнинг энг нуфузли кишиси деб топилди
Бу қизиқ
−
10 Февраль 2023
8016“Arabian Business” журнали Вконтакте ва Telegram тармоқлари яратувчиси Павел Дуровни Дубайдаги энг нуфузли шахс сифатида тан олди. Рейтинг муаллифи тадбиркорнинг 15,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида бойлиги борлигига ишора қилиб, уни “россиялик Марк Цукерберг” деб атади.
Дубайнинг нуфузли шахслар рейтингида иккинчи ва учинчи ўринларни "Emirates" авиакомпаниясининг президенти Тим Кларк ва энг йирик қурилиш компанияси асосчиси Эмаар Мухаммад Алаббар эгаллади. Шунингдек, рўйхатда жангчи Конор Макгрегор, Таиланднинг собиқ бош вазири Таксин Шинаватра ва Duty Free компанияси раҳбари Колм Маклафлин ҳам бор.
Маълумот ўрнида, Павел Дуров 2014 йилда ўзининг биринчи ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларига шифрланган ахборотларни тақдим этиш бўйича Россия жосуслик идоралари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиб, Россияни тарк этган.
Россиялик тадбиркор 2017 йилдан буён Бирлашган Араб Амирликларида яшаб, фаолият олиб бормоқда. 2021 йил февраль ойининг бошида у БАА фуқаролигини олди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 88 нафар миллиардердан ташкил топган “Forbes” нашрининг рейтингида Павел Дуров кучли учликнинг охирги ўрнида эди.
LiveБарчаси