“Forbes” россиялик энг бой миллиардерлари рейтингини эълон қилди

Олам

image

“Forbes” 2022 йил учун Россиянинг энг бадавлат одамлари рўйхатини эълон қилди. Бу сафар рейтингдан фақат бир миллиард доллардан ортиқ активга эга бўлган 88 нафар миллиардер жой олди.

Рейтингда биринчи ўрин Новолипецк темир-пўлат заводи директорлар кенгаши раиси, 66 ёшли Владимир Лисинга насиб этди. Унинг бойлигини нашр 18,4 млрд долларга баҳолаган. Иккинчи ўринни эса “Норильск Никель” президенти Владимир Потанин эгаллади. Унинг 2022 йилдаги активлари 17,3 млрд долларни ташкил этган.

Кучли учликни Telegram асосчиси Павел Дуров якунлади. Нашр унинг бойлигини 15,1 млрд долларга баҳолаган. Бироқ, Дуровнинг ўзи нашрдан уни россиялик миллиардер демаслигини сўраган. Яқинда Telegram асосчиси Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролигини олди.

USM Holdings ҳаммуассиси Алишер Усмонов рейтингда еттинчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 6,9 млрд долларга камайиб, 11,5 млрд долларга баҳоланган. 

Бундан ташқари рўйхатдан “Новатэк” бошқаруви раиси Леонид Михельсон (бойлиги 14 млрд доллар), Алексей Мордашов ва оиласи (13,2 млрд доллар), “LetterOne Holdings” директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Михаил Фридман (11,8 млрд доллар) ҳам жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг