Вашингтон қора “рыцарь”лар ҳимоясида. Конгресс биноси олдида намойишчилар йиғилди (фото)  

Олам 9021
image

Бугун, 18 сентябрь куни бир неча юз киши АҚШ Конгресси деворлари олдига йиғилиб, 6 январь куни Капитолийга бостириб кирган иштирокчиларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда

Маълум қилинишича, митинг сабаб ҳукумат Вашингтон марказида хавфсизлик чораларини кучайтирган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари юқори шай ҳолатга келтирилган.

Намойишчилар “Адолат учун Ж6” (Justice for J6 – январь тартибсизликлари иштирокчиларига адолат сўраб) Капитолийга бостириб кирган 600 дан ортиқ гумонланувчиларга судларда адолатли муносабатда бўлишни талаб қилмоқда. 

Police officers watch as demonstrators gather for the "Justice for J6" rally in Washington, DC, on September 18, 2021,

Қайд этилишича, дастлаб намойишчилар озчиликни ташкил қилган. Бироқ, кейинроқ уларнинг сони бир неча юз кишига етган. Маҳаллий полиция ноқонуний уринишларнинг барчасини олдини олган. 

Ҳозирча жиддий ҳодисалар ёки тартибсизликлар кузатилмаган. Шунга қарамай, баъзи журналистлар фавқулодда вазиятда митингда дубулға кийиб олишган. Ҳаммадан кўра, полиция ходимлари яхши ҳимояланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 январь куни минглаб намойишчилар АҚШ Конгресси биносига бостириб кирганди. Гап шундаки, ўша куни Конгрессининг иккала палатаси аъзолари (Сенат ва Вакиллар палатаси) 6 январь куни йиғилиб, сайлов натижалари, аниқроғи Жо Байденннинг ғалабасини тасдиқлаши керак эди. Намойишчилар эса айнан шу жараёнга халақит беришни мақсад қилганди. Уларнинг фикрича, 2020 йилнинг охирида бўлиб ўтган АҚШ президентлиги учун сайловда улар қўллаб-қувватлаётган номзод – Дональд Трамп ғалаба қозонган эди. Қайд этиш керакки, намойишга Трампнинг бир қатор провокацион твит ва чиқишлари сабаб бўлган. 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 239
Рейтинг: 3
t
×