Вирус қурбонлари сони 80 нафарга етди. Хитой Бош вазири Уханга борди

Олам 7566
image

Хитой Бош вазири Ли Кецян Хубэй провинциясидаги изоляция қилинган янги коронавирус ўчоғи Ухань шаҳрига борди.

Шаҳарда бир неча кундирки йўловчи транспорти ишламаяпти, автобус, кема ва самолётларнинг у ерга киришига ҳам, у ердан чиқишига ҳам йўл қўйилмаяпти. АҚШ, Япония ва Франция Ухандаги фуқароларини эвакуация қилишга қарор қилишга киришди.

Бутун мамлакат бўйлаб янги йил дам олиш кунлари ва таътиллар узайтирилди, бир қанча йирик ресторанлар тармоғи ёпилди, одамларнинг ҳаракати назоратга олинди.

Хитойда ушбу вирусдан касалланиб ҳалок бўлганлар сони 80 нафарга етди. Вирус билан касалланганлар сони 2744 нафарга етди. Бутун дунё бўйлаб 2800 нафар одамда ушбу вирус аниқланди.

Бу орада Хитой янги вируснинг вакцинасинин ишлаб чиқара бошлади. Шунингдек, Уханда коронавирус билан касалланганларни даволаш учун янги шифохона қуришга киришилди.

Хитойлик олимлар ёввойи ҳайвонлар коронавирусининг манбаи эканлигини аниқлади. Хитойлик мутахассислар коронавирусдан даволаш учун одам иммунотанқислиги вирусига қарши қўлланувчи дори воситасини синай бошлашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги вирус сабаб аэропорт ва чегаралардаги назорат пунктларида тиббий текширувлар кучайтирилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вируснинг кирмаслиги учун кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 279
Рейтинг: 2.9
t
×