Virgin Galactic космик саёҳат учун чипта сотишни бошлади. Унинг нархи қанча?

Технология 5452
image

Британиялик миллиардер Ричард Брэнсонга тегишли Virgin Galactic компанияси “космик сайёҳлар”га чипталар сотишни бошлади. Таъкидланишича, битта ўриндиқ нархи 450 минг доллардан бошланади.  

Компания ўз шахсий бозорида истеъмолчилар учун учта вариант айтган: бир ўринли, кўп ўринли, яъни, “оилавий пакет” ва рейсни тўлиқ сотиб олиш варианти. 

Таъкидланишича, Unity космик кемасининг навбатдаги парвози Италия Ҳарбий-ҳаво денгиз кучлари томонидан молиялаштирилган бўлиб, у жорий йилнинг сентябрь ойи охирига режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июлида Unity космик кемасида Брэнсон ва Virgin Galactic компаниясининг бешта ходими — Дэйв Макай, Майкл Мазуччи, Сириша Бандл, Колин Беннет ва Бет Мозес фазовий парвозни амалга оширганди. Бу парвоз тарихдаги илк хусусий фазовий парвоз ҳисобланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 171
Рейтинг: 3.1
t
×