Винисиус Жуниорни ҳақорат қилган мухлислар қамалди
Спорт
−
10 Июнь
5714“Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ирқий камситган “Валенсия” клубининг 3 нафар мухлиси 8 ойга қамалди ва 2 йилга стадионга кириши тақиқланди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
2023 йил 21 май куни Ла Лига доирасида “Валенсия” клуби ўз майдонида “Реал Мадрид” клубини қабул қилди ва жамоа футболчиси Диего Лопеснинг ягона голи эвазига ғалаба қозонганди. “Валенсия” клуби стадиони “Месталья”га йиғилган мухлислар ”Реал” форвардини ирқий камситганди. Бунинг натижасида футболчи мухлислар билан тортишиб, 90+7 дақиқада қизил карточка олиб майдондан четлатилганди.
Кейинроқ, Винисиус Испанияда ирқчиликка қарши курашишга қўшилди. Ла Лига президенти Хавьер Тебас эса муаммога аҳамият қаратишга ваъда берди.
“Валенсия“да Винининг ҳақорат қилганини унутиб бўлмайди”, дейди “Реал” мураббийи Анчелотти.
Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум “Реал Мадрид” сафида Ла Лигада ва Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, айни вақтда “Transfermarkt” портали уни 180 миллион еврога баҳоламоқда.
Хабибуллоҳ Райимов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь