Винисиус “Реал”дан кетадими?
Спорт
−
23 Май 2023 12213 1 дақиқа
Винисиус Жуниор испаниялик мухлисларнинг хатти-ҳаракатларига қарамай, “Реал”да ўйнашда давом этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз Twitter саҳифасида хабар берди.
Айтилишича, вингер жамоани тарк этиш ниятида эмас, мадридликлар ҳам футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас.
Яқин орада “қироллик клуби” шартнома узайтирилганини эълон қилади. Янги шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
22 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, FIFA президенти, шунингдек “Барселона” бош мураббийи Хави ҳам бразилиялик футболчи билан боғлиқ ҳолат бўйича ўз муносабатини билдирди. Барча футболга дахлдор инсонлар ирқчиликни қаттиқ қоралашларини таъкидлади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель