Вилоят ҳокимлари Қорақалпоғистонда боғ яратишга масъул бўлади

Local

image

Вилоят ҳокимлари Қорақалпоғистонда 500 ва 1 минг гектардан боғ яратишга масъул бўлади. Бу ҳақда бугун, 19 сентябрь куни Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда 30 минг гектарда шўрга чидамли олхўри ва кечки ўрик плантацияларини ташкил этиш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилади.

Президент Кегейлидаги 330 гектар шўр ерда яратилаётган саноатлашган боғни кўрганини қайд этган. Янги дастур доирасидаги 10 минг гектарда ишлар шу йил бошланади.

Вилоят ҳокимлари 500 ва 1 минг гектардан боғ яратишга масъул бўлади. Андижондан ер бўйича мутахассис ва деҳқонлар келиб, Кегейлида ишларни бошлаган.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлари ва Боғдорчилик агентлиги ўртасида уч томонлама шартномалар тузилади. Икки ҳафтада ҳар бир вилоят учун ер ажратилиб, кафолатли сув таъминоти яратилади. Агентлик 1 октябргача иқлимга мос кўчат навлари ва экиш технологияларини тақдим этади.

Вилоят ҳокимлари уста деҳқон ва агрономларни жалб қилиб, уларга уй-жой қуриб беради. Ҳар бир ҳудудда 50 гектардан боғ жорий йил, қолган майдонларда баҳорда барпо этилади. Қайта ишлаш қувватлари ҳам шу ернинг ўзида ташкил қилинади.

Боғдорчиликда 20 минг одамни ишли қилиш ва уч йилда мева экспортини камида 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends