Видео: Жиззахдаги бино қандай қулаб тушди?
Жамият
−
10 Январь 2021 28192 1 дақиқа
Аввалроқ Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу кўп қаватли бинонинг қулаш жараёни акс этган видео тақдим этилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 10 январь куни саот 17:15 лар атрофида содир бўлган. Бино Жиззах шаҳар “Зилол” маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган эди. Бирламчи маълумотларга кўра, воқеа оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилоят фавуқлотда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун тураржой, пастги 2 қавати нотураржой сифатида қурилаётган бўлган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель