Видео: Японияда кучли зилзила юз берди. Мамлакатга цунами хавф соляпти

Олам

Япониянинг шимоли-шарқида 7,2 балли зилзила содир бўлди, мамлакатда цунами хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда миллий метеорология бошқармаси хабар берди.

Метеорологларнинг огоҳлантиришича, ерости силкинишлари содир бўлган соҳил яқинидаги Мияги префектурасида цунами баландлиги 1 метрни ташкил қилиши мумкин. Айни вақтда цунами Мияги қирғоқларига етиб келгани ҳақида маълумот йўқ.

Зилзила манбаи океан тубида 60 км чуқурликда бўлган. Табиий офат муносабати билан Япония ҳукумати ҳузурида фавқулодда штаб ташкил этилди.

“Kyodo” агентлиги маълумотига кўра, зилзила ўша минтақадаги атом объектларида штатдан ташқари вазиятни юзага келтирмаган. Хусусан, силкинишлар Фукусима-1 станциясидаги вазиятга таъсир кўрсатмаган. Шунингдек, Миги префектурасидаги “Онагава” станциясида ва Ибараки шаҳридаги Токаи-2 да ҳеч қандай ўзгариш ва фавқулодда ҳолат қайд этилмаган. Айни пайтда атом электр станцияларидаги барча реакторлар вақтинча тўхтатилган.

Зилзила жабрланувчиларидан бирининг хабар беришича, ҳозирча вайронагарчиликлар қайд этилмаган. Кучли силкинишлар мамлакатнинг бир қатор шимоли-шарқий ва шарқий префектураларида, жумладан Фукусима, Ибараки, Ивате, Сайтама, Токиода сезилган.

Бундан ташқари, зилзила оқибатида Мияги префектурасида 200 хонадон электр таъминотисиз қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония зилзила

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг