Видео: Мирзиёев дўконга кириб, нарх-наво билан танишди
Жамият
−
03 Март 2019
18570Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Наманган вилоятига амалга оширган ташрифи давомида кутилмаганда Тўрақўрғон тумани деҳқон бозори ёнида тўхтаб, одамлар билан мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Давлат раҳбари шу куни оқшом вақтида Наманган шаҳри марказида жойлашган янги гипермаркетга бориб, нарх-наволар билан танишган. У ҳар бир бўлимда бўлиб, одамлар билан мулоқот қилган. Президент одамларнинг кайфияти дўконлардаги нарх-навога бевосита боғлиқ эканини таъкидлаган.
Давлат раҳбари расталарни Наманганда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш бугунги куннинг талаби эканини қайд этган.
Маълумот ўрнида, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 22 февраль куни солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги таҳлилига бағишлаб ўтказилган йиғилишда, айрим тадбиркорлар янги солиқ тизимини қўллаш бўйича етарли билимга эга эмаслиги туфайли товарларга асоссиз равишда қўшимча устамалар ҳисоблаш ҳоллари учраётгани, бу истеъмол бозорида нарх-навога ўз таъсирини ўтказаётгани таъкидланган эди.
Шу боис республика штабига ҳудудларга чиқиб, жойларда нарх-наво ошиши сабабларини доимий таҳлил қилиш, уларнинг асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.
LiveБарчаси