Видео: Машҳур ресторанлар тармоғи 15 млрд сўм қарздорлиги маълум бўлди
Жамият
−
15 Май 2019
8139Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги машҳур “Cinara’s” ресторанлар тармоғи 15 млрд сўм миқдорида қарздор экани маълум бўлди. Бу ҳақда “Zamon” теледаcтури лавҳасида айтилди.
Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманидаги табиат қўйнида жойлашган 3 қаватли овқатланиш масканининг 2 ва 3-қавати сотувга қўйилган.
“Cinara’s” кафесининг солиқ қарздорлиги ва “Asaka” bank олдида қарзлари мавжуд. Гаровга эса муассаса биносининг бошланғич нархи 6 млрд сўм қилиб белгиланган 1056 кв м майдони қўйилган.
Жорий йилнинг 9 апрель куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан “Creative studio caravan” МЧЖ, “Protect consult” МЧЖ ва“Caravan group” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда Асака банк фойдасига 15 млрд сўм ундириш белгиланган.
Суд қарори билан “Cinara’s” кафеси биносининг икки қавати ва ноодатий ошхона учун ҳажжатлар расмийлаштирилган. Эндиликда мусодара қилинган мулклар электрон аукцион портали орқали сотилади.
“Creative studio caravan” МЧЖнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларидан 62 млн сўм солиқ қарзи бўйича мол-мулки ҳам ундирувга қаратилган.
“Creative studio caravan” Яккасарой туман давлат солиқ инспекциясидан ҳам 200 млндан ортиқ солиқ қарздорлиги бўлган. МИБ ушбу қарздорликни қоплаш учун қарздорнинг автотранспорт воситаси ҳатланиб, савдога қўйилган.
МИБ ходимининг маълум қилишича, савдогача қарздор қарзларини тўласа, мусодара қилинган мол-мулклар “Creative studio caravan” МЧЖга қайтарилади.
LiveБарчаси