Видео: Қашқадарёда кучли сув тошқини кузатилди
Жамият
−
02 Апрель 2019
20467Ўтган ҳафта охирида Қашқадарё вилоятининг Китоб туманига кучли сел келди. Кучли ёғингарчиликдан кейин рўй берган сув тошқинининг видеолавҳалари ўтган ҳафтанинг ўзида ижтимоий тармоқларда тарқатилган эди. “Замон” дастурида ушбу видеоларга аниқлик киритилди.
Воқеа жорий йилнинг 28 март куни Қашқадарё вилояти Китоб туманининг “Дониёршайх” қишлоғида рўй берган.
Ёғингарчиликдан аввал дўл ёққан. Орадан 15 дақиқа ўтар-ўтмас қишлоқни сув босган.
Қишлоқ аҳолисининг маълум қилишича, охирги 10 йил ичида қишлоқда уч марта ана шундай кучли сув тошқини кузатилган. Қайд этилишича, ўтган сафарги тошқинда талафот бундан юқори бўлган. Ҳатто, чорво молларини ҳам сув оқизиб кетган.
LiveБарчаси