Видео: боксчи рингда ҳушидан кетиб, вафот этди
Спорт
−
26 Июль 2019
10860Кеча, 25 июль куни аргентиналик боксчи Уго Альфредо Сантильян жангдан кейин вафот этди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар тарқатди.
Спортчи 20 июль куни уругвайлик Эдуардо Хавьера Абреуга қарши рингга чиққан. Маълмотларга кўра, жангнинг ўртасида боксчининг бурнидан қон оқа бошлаган, бироқ у жангни давом эттирган. Жанг дуранг билан тугаган, якунда Сантильян ҳушини йўқотган ва шифохонага олиб борилган.
Боксчининг миясида қон қуйилгани аниқланган ва жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бироқ у операциядан бир кун ўтиб юрак тўхташидан вафот этган.
Сантильяно 23 ёшда бўлган. Унинг ҳисобида 19 ғалаба, 6 мағлубият ва икки дуранг бўлган.
Бундан аввалроқ, 23 июль куни россиялик чарм қўлқоп устаси Максим Дадашев шифохонада вафот этганди.
LiveБарчаси