Видео: Аргентинада оломон Президент ўтирган автомобилга ҳужум қилди
Олам
−
13 Март 2021 9463 1 дақиқа
Аргентина Президенти Алберто Фернандеснинг Чубут вилоятига сафари чоғида намойишчилар мамлакат раҳбари ўтирган автомобилга ҳужум қилди. Бу ҳақда бугун, 13 март куни маҳаллий “Todo Noticias” телеканали хабар берди.
Эфирга узатилган кадрларда намойишчилар Фернандес ўтирган микроавтобусни ўраб олганини кўриш мумкин. Улар автомобилга бақирганча ҳужум қилиб, тош отиб, ойналаридан бирини синдирган.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Маълум бўлишича, намойишчилар Чубут губернатори Мариано Арсиони томонидан амалга оширилаётган йирик кон лойиҳасига шу тарзда норозилик билдирган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь