Боланинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи: “Нари борса икки-уч йил қамайди” (видео)
Жамият
−
26 Август 2019
10273Навоий вилояти Кармана туманида 15 ёшли бола йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлди.
Йўловчи велосипедда кетёатган бўлган. Маст ҳолда бўлган ҳайдовчи Nexia русумли автомобилда уни уриб юборган. Ҳайдовчи ОАВга берган интервьюсида ҳақиқаттан ароқ ичганини, бу ишидан пушаймон эмаслигини айтган.
“Ҳа, ишхонамда ароқ ичдим ва автомашинани қувиб ўтаман деб, ўша болани уриб юбордим. Нима қилса қилсин, қаерга борса борсин. Нари борса икки-уч йил қамайди, қайтиб чиқиб келаман”, деган ҳайдовчи.
Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь