Венгрияда Россиянинг ёнини олаётган Орбанга қарши йирик намойиш ўтказилди
Олам
−
24 Октябрь 2022
8229Будапештда ўн минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, ўқитувчиларнинг маошларини Венгриядаги инфляцияга мос равишда оширишни талаб қилиб, ҳукумат ва Бош вазир Виктор Орбанни танқид қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, намойишчилар ўқитувчиларни қўллаб-қувватловчи баннерлардан ташқари, “Орбан кетсин” ва “Руслар, уйга қайтинглар” деган плакатларни ушлаб туришган. Ташкилотчилар акция иштирокчилари сонини 80 минг киши деб ҳисоблаган.
Намойишчилар асосан Орбаннинг таълим сиёсатидан – таълим муассасаларини етарлича маблағ билан таъминламагани ва ўқитувчиларнинг маоши пастлигидан норози. Шу билан бирга, февраль ойида ҳукумат ўқитувчиларнинг иш ташлаш ҳуқуқини чекловчи фармон қабул қилган. Буни эса намойишчилар норози ишчиларни қўрқитиш усули деб ҳисоблайди.
Намойишлар пайтида Орбан пойтахтдан 220 км узоқликда, Залаэгерсзег шаҳрида бўлиб, у ерда Венгрия инқилобининг 66 йиллиги шарафига нутқ сўзлади. Нутқида у Ғарб давлатларини 1956 йил воқеалари чоғидаги “хиёнат қилганлик”да айблаб, танқид қилган.
“Агар Ғарб бизга 1945 йилдан бери иккинчи марта хиёнат қилмаганида, биз муваффақият қозонишимиз мумкин эди”, дейди Орбан.
Эслатиб ўтамиз, Венгрия ҳукумати Европа Иттифоқига Россия газини етказиб беришга таъсир кўрсатадиган янги санкцияларни киритишига йўл қўймаслигини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь