Венгрия Россиянинг тарафини олиб, ЕИга “огоҳлантириш” билан чиқди

Олам

image

Венгрия ҳукумати Европа Иттифоқига Россия газини етказиб беришга таъсир кўрсатадиган янги санкцияларни киритишига йўл қўймайди. Бу ҳақда бугун, 22 октябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Венгрия Бош вазири девони раҳбари Гергели Гуияш маълум қилди.

“Биз ЕИнинг Россия газ таъминотига таъсир кўрсатадиган ҳар қандай санкцияларини тақиқлашда давом этамиз”, дейди у.

Унинг таъкидлашича, "Газпром" билан тузилган шартномалар Венгриянинг Украинадаги можароларга нисбатан позицияси билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бундан ташқари, Будапешт ҳали ҳам Москванинг ҳаракатларини қоралайди. Шунингдек, ушбу санкциялар фақат Европа мамлакатларигагина зарар етказади.

21 октябрь куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мамлакат Европа комиссиясининг Россия газига чегара ўрнатиш таклифини қўллаб-қувватламаслигини айтди.

“Агар Россия томонидан газ нархлари чегараси жорий этилса, бу Москва билан шартномаларнинг бекор қилинишига олиб келади. Бу эса Венгрия энергия таъминотисиз қолиш хавфини туғдиради”, дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ, у Европа Иттифоқи раҳбарларидан Россияга қарши чекловларни қайта кўриб чиқишни сўраган эди. Унинг фикрича, ҳар қандай нотўғри ҳаракат Европа аҳолисига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

788

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг