Венгрияда фавқулодда ҳолат режими февралгача узайтирилди

Олам

image

Венгрияда коронавирусга қарши курашиш мақсадида фавқулодда ҳолат режими 2021 йилнинг 8 февралигача узайтирилди. Бу ҳақда Ғарб матбуотига асосланиб хабар берилган.

Кейинги йилнинг февраль ойигача мамлакатдаги мактаблар ва университетларда ўқиш онлайн тартибда амалга оширилади. Тунда комендантлик соати жорий этилади. Жамоат йиғилишлари тақиқланади. 

Маълумотларга кўра, Венгрияда 157 мингдан зиёд коронавирус инфекцияси аниқланган, 3 минг 380 нафар бемор вафот этган. 

Аввалроқ, Туркияда дам олиш кунлари комендантлик соати жорий қилиниши ҳақида хабар бергандик. 

Шунингдек, Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ҳам карантин чоралари 2021 йилнинг 15 январига қадар кучайтирилган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Венгрия

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг