Москвадан кейин Санкт-Петербургда ҳам карантин икки ойга кучайтирилди

Олам 3041
image

Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда. Шу муносабат билан бугун, 14 ноябрдан бошлаб Санкт-Петербургда янги чекловлар амал қила бошлайди.

Манбага кўра, чекловлар 2021 йилнинг 15 январигача давом этади. 

Чекловларга кўра, Санкт-Петербургда ўтказиладиган оммавий тадбирларда 50 дан ортиқ кишининг йиғилишига йўл қўйилмайди. 

Шаҳар давлат муассасалари биноларида жойлашган клублар, секциялар, болалар тўгараклари ўз ишларини тўхтатади.

Кинотеатрлар, театрлар ва концерт залларининг фақатгина 50 фоиз ўриндиқларини тўлдириш мумкин бўлади. 

Шунингдек, 65 ёшдан ошган фуқароларнинг ишлашига чекловлар қўйилади. Улар масофадан ишлашга ўтказилади. 

Сурункали касалликларга чалинганлар изоляция қилинади. 

Аввалроқ, жорий йилнинг 13 ноябридан 2021 йилнинг 15 январигача Россия пойтахти Москвада карантин чоралари кучайтирилгани ҳақида хабар бергандик. 

Айни пайтда Россияда коронавирус билан касалланиш статистикаси ўсиб бормоқда. Касалланганлар 1,9 миллиондан ошган. 32 минг 834 киши вафот этган. 

Москва, Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Нижний Новгород вилояти касаллик аниқланиши бўйича етакчи ўринларда бормоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 119
Рейтинг: 3
t
×