Венгрия ЕИнинг миграция қоидаларидан воз кечмоқчи

Олам

image

Венгрия Нидерландия ортидан Европа Иттифоқининг миграция қоидаларига риоя қилишдан бош тортиш ниятидалигини эълон қилди. Бу ҳақда кеча,18 сентябрь куни Венгрия Европа ишлари вазири Янош Бока маълум қилди.

“Ноқонуний миграцияга қарши қатъий чоралар кўриш керак”, деб ёзган вазир ўзининг Х саҳифасида.

Шу сабабли расмий Будапешт Европа Иттифоқининг бошпана бўйича қоидаларидан чиқиш учун Еврокомиссияга мурожаат қилмоқчи. Аввалроқ, Нидерландия Европа идорасига худди шундай сўров юборган эди. Нидерландиянинг энг йирик ўнг қанот популистик Озодлик партияси раҳбари Герт Вилдерсга кўра, “бу янги шамол эсиб бораётганидан далолат”.

Нидерландия ва Венгрия ўз ташаббуси билан муваффақият қозониши даргумон. Ушбу давлатларни Европа Иттифоқи миграция тизимидан чиқариб ташлаш учун унинг барча 27 аъзосининг розилиги талаб қилинади.

Бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги Венгриянинг ўнг қанот популистик ҳукумати кўп йиллардан бери муҳожирларга қарши сиёсат олиб боради ва шунинг учун Европа Комиссияси билан доимий зиддиятда. Будапешт айни дамда Европа суди томонидан ўзининг чекловчи бошпана сиёсати туфайли қўйилган 200 миллион евро миқдоридаги жаримани тўлашдан бош тортмоқда. Шунинг учун Брюссель бу пулни Европа Иттифоқининг Венгрияга бўлажак тўловларидан олиб қўймоқчи.

Маълумот учун, 2024 йил майда ЕИ давлатлари халқаро миграция ислоҳотларини якунлади. “Рухсат бериш тўғрисидаги меморандум” ўз юртидан узоқда бўлган шахсларга бошпана топиш жараёнини тезлаштириш имконини беради. Европа Иттифоқида қолишга рухсат олиш учун берилган муддат қисқа эканига қарамай, улар тезроқ депортация қилинади ва чегарада тегишли қарорлар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швейцария сенаторлари БМТнинг миграция бўйича глобал битимини мамлакат ратификация қилишига қарши овоз берганди. Парламентга кўра, мамлакат ундан ҳеч қандай фойда кўрмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Венгрия Янош Бока миграция қоидалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made