Венгрия ва Греция ЕИнинг Россияга қарши 11-санкция пакетини блоклади
Олам
−
08 Июнь 2023
8235Греция ва Венгрия Европа Иттифоқи доимий вакиллари қўмитаси йиғилишида Россияга қарши 11-санкция пакетининг янги лойиҳасини блоклади, улар Россиянинг Ғарб санкцияларини енгиб ўтишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватловчилар рўйхатидан айрим компанияларни чиқариб ташлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Бельгиянинг RTBF телеканали хабар берди.
Телеканалга кўра, Еврокомиссиянинг янги санкциялар лойиҳасига ЕИ мамлакатлари томонидан тизимли эътирозлар йўқ. Аммо Греция ва Венгрия бунга қарши чиққан.
“Politico” газетаси Европа нашри манбаларига таяниб, санкциялар муҳокамаси 14 июнга кўчирилганини маълум қилди.
Кеча, 7 июнь куни Еврокомиссия Европа Иттифоқи элчиларининг йиғилишида Россияга қарши санкциялар бўйича таклифларнинг янги таҳририни тақдим этди, аммо улар келишувга эриша олмаган.
“Европа Иттифоқи элчилари бу таклифларни муҳокама қилиш учун 14 июнь куни қайтиб келишади”, деб ёзган газета.
LiveБарчаси