Венгрия россияликларга визалар беришни чекламоқчи эмас

Олам

image

Венгрия ҳукумати Россия фуқароларига кириш визаларини беришга ҳеч қандай чекловлар қўймоқчи эмас. Бу ҳақда бугун, 24 август куни Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Эстония Ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу билан телефон орқали мулоқотида маълум қилди.

"Украинадаги уруш имкон қадар тезроқ тугаши керак! Украинага қўшни давлат сифатида биз учун тинчлик ўрнатилиши, айниқса, муҳим", деган Сийярто ҳамкасби билан бўлган суҳбатда.

Шунингдек, у Россияга қарши санкциялар Украина можаросини ҳал қилишга ёрдам бермаслигини айтиб ўтган.

“Биз Германия канцлери позицияси тарафдоримиз ва ҳеч қандай чекловлар жорий этишни режалаштирмаяпмиз”, деб ёзган Сийярто ўзининг Facebook'даги саҳифасида.

Хусусан, Сийярто энергетика санкцияларини Россиядан кўра  кўпроқ Европага зарар етказишини айтган. Шу сабабли санкцияларни муҳокама қилишни хоҳламаслигини қўшимча қилиб ўтган.

"Ҳозирда Россия энергия ресурсларисиз Венгрияга нефть ва табиий газ етказиб беришни жисмонан таъминлаш мумкин эмас", дейди у.

Маълумот ўрнида, ўтган ҳафта охирида Эстония Ташқи ишлар вазирлиги Европа комиссиясига Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини киритиш бўйича таклифлар юборишини маълум қилган эди. Ушбу санкциялар пакетига янги шахслар ва ташкилотларни қора рўйхатга киритиш, шунингдек, иқтисодиёт, энергетика ва савдо соҳаларига чекловлар киритиш киради.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарбни барча руслар учун чегараларни бутунлай ёпишга чақирган эди.

Шунингдек, Эстония Хукумати жорий йилнинг 18 август куни мамлакат консуллик идоралари томонидан берилган Шенген визаси билан Россия фуқароларининг мамлакатга киришини тўхтатган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг