Венгрия Россия пулини ишлатгани учун ЕИни судга берди
Олам
−
28 Август 2025 9327 2 дақиқа
Венгрия ҳукумати Европа Иттифоқи судига Россиянинг музлатилган активларидан Украинага ҳарбий ёрдамни молиялаштириш учун фойдаланиш ҳақидаги қарор устидан шикоят қилди. Бу ҳақда кеча, 27 август куни “Portfolio” хабар берди.
Европа Иттифоқи Кенгаши ва Европа Тинчлик Жамғармасига қарши даъво июль ойида қўзғатилган. Суд уни 25 август куни кўриб чиқиш учун қабул қилди.
Будапешт Европа Иттифоқи кенгашининг 2024 йил май ойида қабул қилинган қарорига қарши чиқишга уринмоқда. Бу қарор музлатилган Россия активларидан Украинага ёрдам бериш учун фойдаланишга асос бўлди. Хусусан, Европа Иттифоқи ҳукумати Россия активларидан олинадиган даромадларни солиққа тортишдан тушган деярли барча тушумларни Европа Тинчлик Жамғармасига ўтказишга қарор қилди, бу жамғармадан ЕИ аъзоларига Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш харажатлари қопланади. Бу йилига 3 дан 5 миллиард еврогача даромад олиш учун доимий манбани таъминлайди.
Венгрия расмийлари бу қарор Будапешт фикрини инобатга олмасдан, тасдиқлаш тартиб-қоидаларини бузган ҳолда қабул қилинганини даъво қилмоқда.
“Суд жараёни йиллар давомида чўзилиши мумкин ва шу билан бирга, баҳсли схема бўйича тўловлар давом этади”, дея қайд этади “Portfolio”.
Россия ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери Ғарб давлатларида Россиянинг 260 миллиард евродан ортиқ активлари блокланган. Активларнинг катта қисми (тахминан 190 миллиард евро) Бельгиянинг Euroclear депозитарийсида сақланади.
Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш имкониятини бир неча бор муҳокама қилган, бироқ бу евро барқарорлигига таъсир қилишидан хавотирда эди. Охир-оқибат, Европа Иттифоқи музлатилган активлардан тушган фойдани Украинага ёрдам бериш учун ишлатишга қарор қилди.
Россия расмийлари Ғарб музлатилган активларнинг ўзидан ҳам, улардан олинадиган фойдадан ҳам фойдаланишига қарши.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль