Венесуэлада Мадурога қарши оммавий митинглар бўлиб ўтди
Олам
−
18 Август
3085Венесуэлада мамлакатдаги мунозарали президентлик сайловларидан кейин кеча, 17 август куни минглаб одамлар намойишга чиқди. Бу ҳақда “Тhe Washington Post” хабар берди.
Пойтахт Каракасда бўлиб ўтган митингда, аввалроқ ҳибсга олинишидан қўрқиб, узоқ вақт давомида мамлакатда яшириниб юрган мухолифат етакчиси Мария Корина Мачадо ҳам иштирок этди.
Мачадо йиғилганларга Николас Мадуронинг янги президентлик муддатига қарши охиригача курашишга ваъда берди ва одамларни кўчаларни тарк этмасликка чақирди. У, шунингдек, Венесуэла хавфсизлик кучларини мухолифат томонига ўтишга даъват қилди.
Венесуэлада президентлик сайловлари 28 июль куни бўлиб ўтди. Мамлакат ҳукумати назоратидаги сайлов комиссиясининг маълум қилишича , аввалроқ мамлакатни икки муддат бошқарган Николас Мадуро сайловчиларнинг 51,2 фоизи қўллаб-қувватлаган. Бироқ халқаро кузатувчиларга сайловларда иштирок этишига рухсат берилмаган.
Мухолифатга кўра, сайлов бюллетенлари адолатли ҳисобланган ҳолда, мухолифат номзоди Гонсалес тахминан 67 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозониши керак эди. Мадуронинг рақиблари Венесуэла бўйлаб тўғридан-тўғри сайлов участкаларидан олинган бюллетенларнинг 80 фоиздан ортиғини қўллаб-қувватлаган.
Сайлов натижалари эълон қилингач, Каракас ва Венесуэланинг бошқа шаҳарларида фирибгарликка қарши намойишлар бошланди. Полиция ва ҳарбийлар намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган. Турли манбаларга кўра, мамлакатдаги намойишлар чоғида 23-25 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэланинг амалдаги Президенти Николас Мадуро республикадаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Мадуро АҚШни мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь