Вазият ўзгармоқда: Андижонда 6 эркак келинчакни зўрламаган бўлиши мумкин

Жамият

image

Аввалроқ Андижонда 6 эркак келинчакни зўрлагани иддао қилинаётганди. Воқеалар ривожи умуман бошқа тарафга ўзгариб кетиши мумкин. 

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлагановнинг ёзишича, судга оид биология ва толали материалларни криминалистик текшириш, судга оид физика-техникавий экспертиза хулосалари олинган.

Якуний хулосалар ва тергов ҳаракатлари давомида тўпланган инкор қилиб бўлмас далилларга асосан фуқаро О.О.нинг зўрлангани тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаган.

“Шунингдек, жабрланувчи О.О. яқин қариндошлари ва ҳимоячиси иштирокида сўроқ қилинганида, уни ҳеч ким зўрлаб номусига тегмаганини, бундай кўрсатма беришига сабаб (........) бўлганини маълум қилган. 

Суриштирувлар давомида, кўпчилик билиб билмай айблаган шахслар воқеа содир бўлган куни ҳодиса жойида, яъни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган дала шийпонида умуман бўлмаганликлари ҳам аниқланган”, деб ёзади у.

Орадан бир қанча вақ ўтгач, Тошкент вилояти ИИББ расмийси Telegram каналида ёзган постни таҳрирлаб, унинг катта қисимини ўчириб юборди. Бунинг сабаблари эса номаълум. QALAMPIR.UZ’да постнинг дастлабки версияси скриншоти мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1632

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг