Вазият оғир: Туркияда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланди

Олам

image

Туркияда кунлик COVID-19’га чалиниш ҳолатлари бўйича янги рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтган бир сутка ичида Туркияда коронавирусга чалинишнинг 59 187 та янги ҳолати қайд этилган, 52 104 киши ушбу касалликдан тузалган, 273 нафар бемор коронавирусдан вафот этган. 

Пандемия бошлангандан бери Туркияда коронавирус билан оғриганларнинг умумий сони 3,96 миллион кишига етган, ушбу инфекцияни юқтириш оқибатида 34 455 киши вафот этган. Умумий ҳисобда 3,4 миллион киши касалликдан соғайган.

Маълумот ўрнида, Туркия ҳозирда коронавирус пандемиясининг энг оғир босқичини бошдан кечирмоқда. Мамлакатда март ойининг охирида коронавирус қайта авж ола бошлади. Шундан сўнг, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған 58 та шаҳарни COVID-19’ юқтириш хавфи юқори бўлган қизил ҳудуд, дея эълон қилди. Мазкур шаҳарларда Туркия аҳолисининг 80 фоизи истиқомат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг