Вазирликларда штатлар сони қисқартирилиши бюджетнинг қанча маблағини тежайди?
Жамият
−
25 Январь 2023
12423Бугун, 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-14 сонли фармони имзоланди.
Аввалроқ, фармон билан вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилаётгани ҳақида хабар бердик.
Бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилиши билан дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.
Мазкур чора-тадбирлар натижасида:
— штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм;
— автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.
Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда. Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланади.
LiveБарчаси