Вазирлик талабаларга стипендия берилмаётганига изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларга стипендия берилмаётганлиги тўғрисидаги хабар тарқатилди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат вазирлик томонидан тезкор равишда ўрганиб чиқилди. Маълумки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди.

Университетда тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга стипендия тайинлаш ва беришдаги кечикишлар ўз навбатида талабалар томонидан тўловларни турли миқдорда ва вақтда амалга оширилиши билан боғлиқ.

Ҳозирда барча ташкилий масалалар якунига етказилди ва тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларнинг пластик карталарига стипендия ўтказиб берилган. Стипендиянинг нақд пул қисми эса, 18 ноябрь – душанба кунидан тарқатилиши маълум қилинди.

“Ҳурматли талабалар, Сиз таҳсил оладиган олий таълим муассасасида ҳам стипендия тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, марҳамат, изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Вазирлик талабалар, уларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари – барча билан мулоқот қилишга доим тайёр”, дейилади баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба стипендия

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг