Вазирлик ОТМларда семестр тугаши ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида 2019/2020-ўқув  йилининг баҳорги семестри жорий йилнинг 1 июль кунига қадар тўлиқ якунланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабар юзасидан маълумот бериб, уни инкор қилди. 

“Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига киритиладиган ўзгаришлар ҳақида вазирлик ўз расмий саҳифалари ва ОАВ орқали расмий маълумот эълон қилади”, дейилади хабарда.

Бундан аввал лицей ва мактаб битирувчилари коронавирус пандемияси сабаб олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилиниши ҳақида ёлғон хабарлар тарқалганди.


Rate Count

325

Rating

3

Rate this article

Share with your friends