Вазирлик аномал иссиқда экинларни сақлаб қолиш бўйича тавсиялар берди

Фойдали 5367
image

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида аномал иссиқ ҳаво ҳафта охиригача сақланиб қолиши ҳақида хабар берган эдик. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бундай об-ҳаво вақтида экинларни қандай сақлаш кераклиги борасида тавсиялар берди.

Иссиқ ҳароратнинг салбий оқибатларини олдини олиш мақсадида қуйидаги тадбирлар тавсия этилади:

•    Биринчидан, культиваторларни тўлиқ ишга жалб қилиш, ишчи органларини тўлдириш ва балиқ сирти қилиб ўраган ҳолда, эрталаб ва кечки соатларда ишлашини ташкил этиш;

•    Иккинчидан, туманда мавжуд барча пуркагичларни (ОВХ-600, VP-1, штангали Апполон) кечки соат 19:00 дан кейин эрталаб 
•    7:00 гача ишлашини тизимли ташкил этиш;

•    Учинчидан, барча техникаларни ва фекаловозларни жалб қилган ҳолда, тизимли равишда маҳаллий ўғит жамғариш ва экскремент (гўнг-навоз) чиқаришни ташкил этиш. 

•    Тўртинчидан, жойларда мавжуд сув штабларида сувдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

•    Бешинчидан, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувчилар сонини камида 2-3 мартага ошириш, уларга далада барча шароитларни яратиш ва тунги суғоришга алоҳида эътибор бериш;

•    Олтинчидан, суғорилаётган ҳар бир майдон “шарбат усулида” суғорилиши, суғоришни қисқа ўқ ариқлардан фойдаланган ҳолда ҳамда мавжуд эгилувчан қувурлар орқали амалга ошириш;

•    Еттинчидан, микроиқлим ҳосил қилиш ва зараркунандалар кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, имкон қадар дала атрофларига сув сепиш учун барча машина ва агрегатларни жалб этиш;

•    Саккизинчидан, ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий этилган ғалла майдонларда экилган такрорий экинларни ушбу сув тежовчи ускуналарни қўллаган ҳолда, суғориш ишлари ўтказилади.

Қайд этилишича, ҳудудлардаги чорвачилик, паррандачилик ва қўйчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида тўпланган маҳаллий ўғитлар суғорилаётган дала майдонларига бепул олиб чиқилади.

Маълумот учун, Ҳафтанинг катта қисми давомида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 25-27 даража, кундуз кунлари 41-43, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқоридир.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 3
Теглар
t
×