Аномал иссиқ Ўзбекистонни қачон тарк этиши маълум бўлди
Бу қизиқ
−
05 Июль 2021
53895Жорий йилнинг 9 июль кунидан бошлаб Республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Ҳафтанинг катта қисми давомида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 25-27 даража, кундуз кунлари 41-43, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқоридир.
Жума куни кундузги ҳарорат 37-40 градусгача пасаяди ва фақат жанубий ҳудудлар бўйича 42-44 даражани ташкил этади. Қорақалпоғистон ҳудуди бўйича ҳарорат пайшанба кунидан пасайишни бошлайди ва жума куни ҳаво ҳарорати 32-37 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг пасайиши давом этади. Ҳафтанинг бошида ва охирида Ўзбекистоннинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғир ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас, сешанба куни кечга томон эса Тошкент вилоятининг текислик ҳудудлари бўйича бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
LiveБарчаси