Деҳқон хўжаликларига оид янги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат хизматлари агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимларининг деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

“Давергеодезкадастр” қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Инспекция, Кенгаш, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликлари билан биргаликда деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлари сони ва уларга бириктирилган ер майдонларини ялпи хатловдан ўтказилишини таъминлайди.

Ишчи гуруҳи хатлов натижасига кўра аниқланган хўжаликларни ташкил этилишини қонунийлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритади.

Ишчи гуруҳи томонидан тузилган далолатномага кўра:

ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилган ҳолларда ерга бўлган эгалик ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ бекор қилинишини;

қишлоқ хўжалиги экини экиш учун мўлжалланган ер майдонида ўзбошимчалик билан амалга оширилган қурилишларни амалга оширган шахс маблағлари ҳисобидан бузилиши ва экин ер майдони даражасига келтирилиши, бу жараёнда низо юзага келган ҳолларда ушбу ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 89-моддасига мувофиқ суд тартибида ҳал этилишини;

мақсадсиз фойдаланилган ер майдонини давлат захирасига қайтариб, деҳқон хўжаликларининг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 27-моддасига мувофиқ тугатилишини таъминлайдилар.

Давлат хизматлари агентлиги хатлов натижасига кўра, барча деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларини давлат рўйхати реестри билан таққослаган ҳолда, рўйхатда бўлмаган деҳқон хўжаликларини белгиланган тартиб ва муддатларда ягона деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатга олинишини таъминлайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил ҳосили учун 2020 йилнинг 1 январига қадар, кейинчалик мавсумнинг 10 августига қадар экин майдонларига ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминлангани ва деҳқон хўжалиги эгаси таклифини инобатга олган ҳолда тўқсонбости, эртаги, ўртаки ва кечки экин турларини жойлаштириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда “Томорқа хизмати” МЧЖлари томонидан деҳқон хўжаликларига шартнома асосида уруғлар, кўчатлар ва минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш материалларини ҳамда чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун озуқа (шрот, шелуха ва комбикорм) маҳсулотларини шартнома асосида етказиб беришни ташкил этишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда ҳамда умумий ер майдони негизида ихтиёрий асосида иштирок этиш тамойилларида мустақил ва ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг кооперацион бирлашиши институтини кенгайтириш чораларини кўради.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг