Бош вазирнинг ижтимоий тармоқдаги миш-мишга алоқаси йўқ! – Вазирлар Маҳкамаси

Жамият

image

Бугун, 18 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда ИИБ маҳаллалардан ҳудуддаги мактаблар, масжидлар, диндорлар, Ислом динидан бошқа динга эътиқол қилувчиларнинг рўйхатини тақдим этиши кераклиги суратлои хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу хабарларга нисбатан расмий раддия берди. Унда шундай дейилади:

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Интернетдаги айрим ижтимоий тармоқларда маҳаллалардаги масжидлар сони, диний либосда юрадиган, соқол қўйган, миссионерлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда турли мақсадларда чет элга кетган фуқаролар сонини аниқлаш бўйича саводсизларча ёзилган хабар жойлаштирилиб, йиғилган маълумотни ички ишлар идоралари ва маҳалла жамғармасига тақдим этиш кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, хабарда гўёки ушбу кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан берилганлиги айтилган.

Шуни маълум қиламизки, бундай кўрсатма ва топшириқ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ҳам, Ҳукумат томонидан ҳам берилмаган. Таъкидлаш керакки, Ҳукумат раҳбарининг барча кўрсатма ва топшириқлари махсус бланкда чоп этилиб, имзо ва муҳр билан тасдиқланади.
 
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ушбу уйдирма ва ёлғон хабарни ким ва қандай мақсадларда тарқатгани юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Мазкур хабар сохта ва уйдирма бўлиб ҳеч қандай асос ҳамда мантиққа эга эмас. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бундай мазмундаги сохта ва ёлғон хабарларга эътибор бермасликлари ва огоҳ бўлишлари сўралади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг