Вазирлар Маҳкамаси ДХМ кўрсатадиган хизматлар рўйхатини тасдиқлайди

Жамият 1219
image

Ўзбекистон Респубдликаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизмат рўйхатини тасдиқлайди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасида кўрсатилган.

Қарор билан қуйидагилар Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

•    давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгиловчи қоидаларни ягона ҳужжатда жамлаш;

•    давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган ҳужжатлар ва тартиботлар сони ҳамда кўрсатиладиган хизматларнинг муддатларини қисқартириш;

•    маъмурий иш натижасида қабул қилинадиган маъмурий ҳужжатларга қўйилаётган талабларни тизимлаштирган ҳолда Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар томонидан ягона ҳуқуқий амалиётни қўллаш;

•    “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун тамойилларини кенг қўллаган ҳолда, формал камчиликлар сабабли давлат хизматини кўрсатишни рад этиш ҳолатларини бекор қилиб, хатоларни тўғрилаш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятини бериш орқали маъмурий иш юритишни тўхтатиб туриш ва тиклаш институтини жорий этиш;

•    юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг талаб қилинишини бекор қилиш;

•    давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш;

•    тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, кафолатларини кучайтириш.

Қуйидагилар:

Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 2-иловага мувофиқ тасдиқланади.

Қарорга мувофиқ қуйидагилар белгиланади:

Рўйхатга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар;

Давлат хизматлари марказлари орқали янги турдаги давлат хизматларини жорий этиш Рўйхатга тегишли қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади;

агар Рўйхатда белгиланган давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия ва рухсат этувчи тусдаги ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия ва рухсат этувчи тусдаги ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, ариза берувчи аризани кўриб чиқиш муддати ўтганидан сўнг ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда ваколатли орган ариза берувчининг ёзма хабарномаси олингандан кейин икки иш куни ичида унга лицензия ёки рухсат этувчи тусдаги ҳужжатни бериши;

экспериментал тарзда Рўйхатдаги лицензиялашда лицензия шартномасини электрон шаклда ЯИДХП орқали ваколатли органнинг электрон офертани (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва ариза берувчи уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузиш шарт.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 14 ноябрига қадар давом этади. Лойиҳага ўзгартириш киритилиши ва бекор қилиниши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3.1
t
×