Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган янги инспекциянинг вазифалари белгиланди
Жамият
−
16 Март 2019
6810Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Қарор билан:
- Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси;
- Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ташкил этилди.
Қуйидагилар инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;
- экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;
- ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.
Инспекцияни Президент томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошқаради ва Инспекция бевосита Ҳукуматга ҳисобдордир.
Инспекция бошлиғи меҳнатига ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, Инспекция бошлиғи ўринбосарлари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Эслатиб, ўтамиз, Президент Фармонига кўра Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилган эди.
LiveБарчаси