Вазир ўринбосари Президент ҳузуридаги агентлик директори бўлди

Жамият 6305
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимига Шуҳрат Абдушарифович Вафоев тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони қабул қилинган.

Шу муносабат билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шуҳрат Вафоев 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Москва муҳандислик қурилиш институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Жонc Хопкинс университетини томомлаган.

У 1996-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк тузилмаларида турли лавозимларда ишлаган. 2002-2007 йилларда Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди Ижрочи директори маслаҳатчиси бўлган.

2010-2012 йилларда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори, 2017 йилгача айни шу жамғарманинг Ижрочи дирекцияси ижрочи ижрочи директорнинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлган.

2019 йилдан ҳозирги вақтгача Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётганди.

У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 августдаги фармонига мувофиқ "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 136
Рейтинг: 3.1
t
×