“Васваса давом этяпти”: Медведев WADA қарорига муносабат билдирди
Спорт
−
09 Декабрь 2019
6514Аввалроқ, Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) Россияни 4 йилга халқаро спорт мусобақаларидан четлатгани ҳақида хабар берган эдик.
Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев WADA қарорига муносабат билдирди. У агентлик қарорини “доимий тус олган аксилроссия васвасасининг давоми”, деб атади.
“Бу қарорларнинг такрорланиши ва кўп ҳолларда у ёки бу шаклда жазоланган спортчиларга нисбатан қўлланиши, доимийлик касб этаётган аксилроссия васвасасининг давом этаётгани ҳақида тасаввур шаклланишига сабаб бўлади”, деди Бош вазир.
ТАССнинг ёзишича, Медведев Россиянинг ваколатли ташкилотлари WADA қарори устидан шикоят қилиши кераклигини таъкидлади.
“Ўйлашимча, бу масалалар кимнинг ваколат доирасига кирса, мен россия идораларини назарда тутяпман, у бундай қарор юзасидан шикоят қилиши лозим”, деди РФ Бош вазири.
Шу билан бирга, Медведев Россия спортида допинг билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини ҳам тан олди.
Маълумот учун, WADA тақиқи сабаб Россия Олимпиада ўйинлари, жаҳон чемпионатларида қатнаша олмайди. Фақатгина “тоза” россиялик спортчилар мусобақаларда байроқ ва мадҳиясиз иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, Россия давлат хизматчилари, Россия Олимпия ва Паралимпия қўмитаси вакилларининг халқаро спорт тадбирларига ташрифи ҳам тўрт йилга чекланди. Энг асосийси, 4 йил давомида Россия йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
LiveБарчаси