Вашингтон Исроил ёки Ғазога қўшин юбориш ниятида эмас – Камола Ҳаррис
Олам
−
30 Октябрь 2023
5017Америка Қўшма Штатлари Исроил ёки Ғазо секторига қўшин жўнатиш ниятида эмас. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис CBS News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Вице-президент Исроилнинг "ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи" борлигини таъкидлаган, аммо ҲАМАС ва фаластинликларни адаштирмаслик кераклигини таъкидлаган.
Қайд этилишича, Ҳаррис Қўшма Штатлар Исроилга нима қилиш кераклигини айтмаслигини, балки маслаҳат, жиҳоз ва дипломатик ёрдам кўрсатишини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, фаластинликлар ҳам исроилликлар каби хавфсизлик, ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ҳурмат қилиш ҳуқуқига эга. Ҳаррис Исроил-Фаластин можаросида уруш қоидаларини ҳурмат қилиш зарурлиги ҳақида ҳам гапирган.
Шунингдек, вице-президент Эронни бу масалага аралашмасликка чақирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ҳам шундай позицияни билдирганди. Бироқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен агар бошқа давлатлар ёки террорчилар Исроилга ҳужум қилса, АҚШ Исроилни ҳимоя қилишини айтганди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам АҚШ Ўрта ер денгизига ўзининг авиаташувчи кемаларини жойлаштирган. Бу кучлар орқали айрим нишонларга ҳаво зарбасини бериш мумкин.
LiveБарчаси