Варан МЮдан кетади
Спорт
−
14 Май
2794Франциялик ҳимоячи Рафаэль Варан 2023/2024 йилги мавсум якунида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, футболчи шартнома муддати тугагач, “қизил иблислар” сафидан кетади, у билан шартнома узайтирилмайди.
Варан “Манчестер Юнайтед” сафида 93 та ўйин ўтказди. Рафа 4 апрель куни “Челси”га қарши ўйиндан бери майдонга туша олмаяпти. Ҳозир у жароҳатидан фориғ бўлиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
“Юнайтед”даги барча Рафага қилган ишлари учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгуси фаолиятида омад тилайди”, дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Варан 2021 йилнинг август ойида “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди. 31 ёшли марказий ҳимоячининг бозор нархи ҳозирда 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
LiveБарчаси