Вакцинадан кейин ўлим ҳолати кузатилиши мумкин — Севара Убайдуллаева

Жамият 14509
image

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда вакцина олганлар ўзида ножўя таъсирларни ҳис қилаётгани, баъзи ҳолларда эса ўлим ҳолатлари кузатилаётгани тўғрисида турлича хабарлар тарқалди. 

Бугун, 6 август куни Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева вакцина ўлимга олиб келиши ҳақидаги саволларга ойдинлик киритди.

“Вакцинадан кейин ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши мумкин, бу ҳақда вакцина ишлаб чиқувчилар томонидан йўриқномада ёзилган. 

Бироқ вакцинадан сўнг, кузатиладиган ўлим ҳолати уни олгандан кейинги 1 соат оралиғида юз беради.  Ўтиб кетувчи ножўя таъсирлар эса кейинги 3 кун давомида содир бўлади”, дейди Севара Убайдуллаева.

Шунингдек, штаб аъзосининг таъкидлашича, бундай ҳолатлар инсон организмининг индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб кузатилади. 

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача Ўзбекистонда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил этмоқда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 803
Рейтинг: 3
t
×