Вакцина олишдан аввал “анализ” топшириш керакми? Нурмат Отабеков жавоб берди

Жамият

image

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда шифокор либосини кийиб олган йигит видеочиқиш қилиб, вакцина олишдан аввал ПЗР (полимераза занжир реакцияси) таҳлилини топшириш кераклиги ҳақида асоссиз фикрларни тарқатганди. Бунга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков муносабат билдирди.

Интернетда тарқалган асоссиз хабарнинг мазмуни қуйидагича эди:

“Эмланиш бўйича иккиланиб турган бўлсангиз, ПЗР таҳлилини топширинг. Агар ушбу таҳлилда иммуноглобулин Г миқдори юқори бўлиб чиқадиган бўлса, у ҳолда эмланишингиз керак эмас. Агар аксинча, иммуноглобулин пастроқ бўлса, эмланиш лозим”.

Нурмат Отабековнинг ушбу хабар юзасидан муносабати шундай бўлди:

“Иммуноглобулин Г ПЗР усулидан эмас, балки иммунофермент таҳлили усулидан фойдаланиб аниқланади. Агар сиз шифокор бўлсангиз, бу орқали ўз саводсизлигингизни исботлаяпсиз”.

Нурмат Отабеков QALAMPIR.UZ га берган интервьюсида Вакциналар бепуштликка олиб келадими, деган саволга ҳам ойдинлик киритганди.

“Биринчидан, инсониятнинг ирсиятини шакллантирувчи генлар, бутунлай бошқа. Вируслар бизнинг иммунитетимиздаги генларимизга мутлақо тескари нарса. Вакцинанинг ирсият ва хотирага таъсир қилиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Вакциналар туфайли тромблар ҳосил бўлиши, тромбо эмболия туфайли одамлар ўлаётгани, қон қуйилиши, инфаркт, инсульт касалликларини келтириб чиқариши ҳақидаги гаплар урчиди. ЖССТ статистикасига кўра, тромб билан боғлиқ патологик касалликлар билан 3 миллион 700 000 дан зиёд одам ҳаётдан кўз юмади. Тасодиф эҳтимоли бор-ку, ахир. Юқоридаги кўрсаткич жуда катта миқдор. Шундай экан, вакциналарнинг касаллик қўзғатувчи ҳусусияти йўқ”, дейди Отабеков.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

557

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг