1 миллиарддан ортиқ одам вабо билан касалланиш хавфи остида – ЖССТ

Саломатлик

image

Дунёдаги бир миллиарддан ортиқ одам вабо билан касалланиш хавфи остида қолмоқда. Сўнгги ҳафтада уч мамлакатда янги хасталаниш ҳолатлари аниқланган ва жами касалланганлар сони 22 нафарга етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вабо ва диарея эпидемияси касалликлари гуруҳи раҳбари Филипп Барбоза бугун, 24 февраль куни Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

“Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 43 мамлакатда 1 миллиарддан ортиқ одам тўғридан-тўғри вабо хавфи остида. Фақат сўнгги бир ҳафта ичида уч мамлакат янги эпидемиялар ҳақида хабар берди. Айни пайтда ЖССТнинг бешта ҳудудида жойлашган 22 штат вабо тарқалишига қарши курашмоқда”, дейди Барбоза.

Унинг эслатишича, ўтган йили 2021 йилга нисбатан 50 фоизга кўпроқ мамлакатлар вабо эпидемиясига дуч келган.

“Афсуски, бу тенденция давом этмоқда. Қашшоқлик, можаролар ва табиий офатлар ҳозирда иқлим ўзгариши билан кучайиб бораётган эпидемияларни қўзғатмоқда ва улар тобора авж оляпти”, деб таъкидлади ЖССТ мутахассиси.

Барбоза, шунингдек, ўлим кўрсаткичлари охирги ўн йил ичида энг юқори даражани қайд этганига эътибор қаратди.

“2021 йилда дунё бўйлаб ўлим ҳолатлари деярли 2 фоизни ташкил этди, бу мақбул даражадан анча юқори. Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 ва 2023 йилларда ҳам шундай бўлади”, дея хулоса қилди ЖССТ гуруҳи раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бошқа мамлакатларда вабо тарқалиши сабабли чегарада назоратни кучайтирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг